Санаторийда дам олувчилар учун

Э С Л А Т М А

 

 

1.      Санаторий тартиб-қоидасига риоя қилиш кўнгилли дам олиб, саломатликни тиклашнинг асосий негизидир. Тартиб-қоидаларга риоя қилиш ва бажариш ҳар бир дам олувчининг бурчи ва вазифасидир.

2.      Ҳар бир дам олувчи ва даволанувчи кун тартибига риоя қилиши, ўз вақтида даво муолажаларини қабул қилиши, овқатланиши ва дам олиши, даволовчи шифокор кўрсатмаларига амал қилиши лозим. Дам олувчи ёки даволанувчига  зарурий барча текширув ва муолажалар фақат даволовчи шифокор томонидан тавсия қининади ҳамда бекор қилинади.

3.      Даво муолажаларига ўз вақтида бориб, уларни белгиланган тартибда қабул қилиш, хусусан:

- сув муолажаларига бораётганда алмаштириш учун кийим, оёқ кийим, сочиқ олиб бориш;

- минерал сув галереясига, фитобарга, кислород кўпигига шахсий кружка билан бориш;

- сув хавзасига (бассейнга) албатта махсус чўмилиш кийимида (купальник, плавка) тушиш, чўмилиш кетма-кетлигига (душ, оёқни зарарсизлантириш, бассейн) ҳамда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш тавсия қилинади.

4.      Даволаниш даврида даволаш самарадорлигини ошириш мақсадида санаторий ошхонасида парҳез овқатланиш тартибига риоя қилиш лозим. Ошхонада овқатланиш фақат белгиланган соатларда рухсат этилади.  Узрли  сабабларга кўра овқатланиш вақти ўзгарган ҳолда парҳез ҳамшираси огоҳлантирилади. Овқатлар 2 соат мобайнида сақланади. Зарурат юзасидан овқатланишга кеч қолган дам олувчиларга навбатчи шифокор кўрсатмасига биноан ошхонада овқатланишга рухсат берилади.

5.      Белгиланган  дам олиш соатларида ва уйқу вақтида санаторийда тўлиқ тинчлик сақланиши лозим.  Бу вақтларда радио, телевизор, қўл телефони ва шовқин чиқарадиган бошқа буюмлардан фойдаланиш, баланд овозда гапириш атрофдаги кишиларнинг, хусусан, ёнингиздаги дам олувчининг тинчини бузади. Шу сабабли дам олиш ва уйқу вақтида тинчликни бузадиган ҳар қандай ҳатти-ҳаракат, шовқин-сурон чиқарадиган буюмлардан фойдаланиш  қатъиян ман қилинади.

 

6.      Санаторийда ётоқ хонангиз – дам олиш ва даволаниш даври мобайнида Сизнинг уйингиз ҳисобланади, шу сабабли бу ердаги жиҳозлар, асбоб-ускуналарни эҳтиётлаб, асраб-авайлашингизни, тозаликка риоя қилишингизни илтимос қиламиз. Даволаниш даври мобайнида санаторий мулки синса, йўқолса ёки зарарланса, унинг қиймати белгиланган нархда дам олувчи томонидан санаторий кассасига тўланади.

7.      Санаторийда йўлланма таннархига киритилган хизмат турларидан ташқари, дам олувчининг хоҳиш-истагига биноан қўшимча пуллик хизмат турлари йўлга қўйилган.

Булар:

- тиббий (масалан: умумий массаж, бир нечта ички аъзоларни ультратовуш текширувидан ўтказиш, стоматологик  ва гинекологик даволаниш, уролог кўриги ва даволаниши, колоноскопия, АМОК аппаратида ичак ювиш, ИРТ, Нуга-бест аппаратида массаж, Тузли ғор   ва ҳоказо);

- маиший (сартарошхона, чойхона, кийимларни ювиш ва дазмоллаш, косметолог хонаси);

- бошқа хизмат турларидан (масалан: сауна, бильярд, автомашина қўриклаш).

Мазкур хизмат турларидан фойдаланиш учун санаторий кассасига калькуляция бўйича пул тўланади ҳамда барча қўшимча пуллик хизматлар квитанциялар асосида амалга оширилади.

  8. Ёнғин хавфсизлиги, турли  хил  фавкулотда ҳолатлар вақтида

      эвакуация (хоналардан тез чиқиш ва бинони тарк этиш)      

         йўлларини билиш учун санаторий бўлимларидаги эвакуация        

         йўллари чизмаси билан яхшилаб танишиб олиш зарур.

9.      Хонадан чиқиб кетаётганда чироқларни, телевизорни ва бошқа электр ускуналарни, сув жўмракларини ўчириш, эшик-деразаларни ёпиш эсдан чиқмаслиги лозим.

10.Пул ва қимматбаҳо буюмларни санаторий томонидан белгиланган (сақлаш камераси) жойга топшириш лозим. Топширилмаган буюмлар йўқолган тақдирда, йўқолган пул ва қимматбаҳо буюмлар учун маъмурият жавобгар эмас.

11.Имтиёзли йўлланмалар билан келган дам олувчилар,  муддатидан илгари кетаётганда фойдаланилмаган кунлар учун пуллари қайтарилмайди.

12.Оилали даволанишга ва дам олишга келган эркак ва аёлларни факат никох шаходатномаси асосида  бир хонага жойлаштирилади.

13.Санаторийда дам олиш вақтида юз берган  барча шикоят, хато-камчиликлар, илтимос, талаб ва таклифлар билан даволовчи шифокорга ёки бўлим бошлиғига, колаверса, санаторий раҳбариятига мурожаат қилинг.

14.Санаторийда кўрсатилаётган тиббий, маданий-маърифий, маиший ва бошқа хизматлар борасидаги ижобий ва салбий фикрларингизни «Шикоят» ҳамда «Таклиф ва истаклар» дафтарларига ёзиб қолдиришингиз мумкин.

15.Санаторий тартиб-қоидаларига риоя қилмаган ва уни

     қўполлик билан бузган дам олувчилар муддатидан илгари  

     санаторийдан чиқариб     юборилади ҳамда уларнинг иш

      жойларига ёки йўлланма берган   ташкилотга хабар

      қилинади.

16. Санаторийда дам олиш, овқатланиш, кийиниш, ўзаро  

      хурмат ва чиройли мулоқот маданиятига риоя қилсангиз

      дам олишингиз янада мазмули ва мароқли ўтиши шубхасиз.

      17.Санаториймизда дам олиб, мароқли ҳордиқ чиқаришингизга

           бу ердаги ҳар бир фойдали даво омилидан унумли

           фойдаланган ҳолда саломатлигингизни тиклашингизга

           чин дилдан тилакдошмиз.

18.18 Санаторийда қуйидагилар ман этилади:

- 1 кишига мўлжалланган имтиёзли йўлланма билан 2 киши бўлиб келиш;

- санаторийда саломатликни тиклаш даври мобайнида санаторий раҳбари рухсатисиз бир хонадан бошқа хонага кўчиб ўтиш;

- дам олиш соатларида хонада меҳмон кутиш ҳамда бегона шахсларни ётоқхонасида тунаб қолиши;

-спиртли ичимликларни истеъмол қилиш;

- санаторий биноларининг ичида (бўлимларида, ётоқ хоналарида, залларида, ошхонада, муолажа хоналарида) чекиш (чекиш фақат очиқ ҳавода, санаторий худудида – алоҳида белгиланган жойларда, сигарет қолдиқлари учун маҳсус ажратилган идишлар мавжуд бўлган ерларда рухсат этилади);

Огоҳлантиришсиз ва шифокор рухсатисиз санаторий худудидан чиқиб кетиш (уйга, меҳмондорчиликка ёки бошқа жойга кетиб қолиш);

- ёнғин келтириб чиқарувчи электр асбоблардан (дазмол, электр чойнак ва сув қайнатгич, кофейник ва бошқа электр мосламаларидан) фойдаланиш;

- ётоқ хонасига ёнғин келтирувчи ва портловчи моддаларни олиб келиш ва сақлаш;

- санаторийга тегишли жиҳозлар ва буюмларни (идиш-товоқ, китоб, газета-журнал ва ҳ.) рухсатсиз олиб чиқиш;

- санаторийга турли уй  ҳайвонларини олиб келиш ва ўзи билан олиб юриш;

- ётоқ хонасининг балконига, кўзга ташланадиган  жойларга  кийимларни, айниқса ички кийимларни илиш; ошхонага, клубга (маданий-маърифий тадбирларга) халатда, пижамада, спорт кийимида ёки бошқа номувофиқ кийимда бориш;

- санаторий худудида шаҳсий автомашиналарни олиб кириш (автомашиналар маҳсус белгиланган жойда сақланиши лозим).

 

 

© 2017, Botanika.uz