Истеъмолчи ҳуқуқи

     «Ботаника санаторийси» МЧЖда  2017 йил 5 июль куни   «Маиший сервис  хизмати сохасида истеъмолчиларнинг ҳуқуклари» мавзуси бўйича   Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамиятлари Федерацияси  ходимлари  У.Холхужаев  ва   М.Шарипова ўз маърузалари билан иштирок этишди. Тадбирда санаторий директори Т.Г.Ахмедов сўзга чиқиб,  санаторий фаолияти, унда амалга оширилаётган ишлар ва эришилган ютуклар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳамда Санатор-курортлар бошқармаси билан ҳамкорликда  тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан қатор йиллардан буён  жойларда  ишчи-ходимлар ва дам олувчиларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини, истеъмол маданиятини янада ошириш мақсадида маърифий тадбирлар  ташкил этилиб келинаётгани яхши самара бераётганлиги ҳақида таъқидлаб ўтди. Шунингдек,  мазкур тадбир давомида тадбир иштирокчиларнинг муаммолари  ҳам жойида хал этилишига эришиб борилаётганлиги ҳақида ҳам фикрлар билдирди.

 

      Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш жамиятлари Федерацияси  ходимлари  У.Холхужаев мамлакатимизда «Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ва сохага оид меъёрий хужжатлартнинг ижросини таъмирлашда  ЎИҲҲҚЖФ ва унинг худудий тузилмалари  томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун асосида  истеъмолчининг хак-ҳуқуқлари ва мурожаат қилиш тартиб қоидалари ҳақида тушунча бериб ўтилди.   Шу билан бирга тадбир иштирокчилари истеъмолчи  сифатсиз, истеъмолга яроқсиз ва нуқсони бор товарлар харид қилганларида, ушбу товарларни алмаштириб бериш, кафолат муддатида сервис хизматидан бепул таъмирлатиш ва товар нуқсонларини бепул бартараф этиш борасидаги меъёрий хужжатлар билан ҳам  таништирилди.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига аъзо бўлиб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга даъват этди. Тадбир иштирокчилари ўзларини соха бўйича қизиқтирилган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб олишди.

Севара Эшанкулова                                                                                                                «Ботаника санаторийси» МЧЖ ходими

 

«Ботаника санаторийси» МЧЖда ўтказилган навбатдаги «Маънавият соатлари» да санаторийнинг ишчи ходимлари учун ҳаракатлар стратегиясининг мақсади, моҳияти ва аҳамияти, мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши ва ҳар бир йўналиш бўйича амалга ошириш режалаштирилган ишлар бўйича маълумот берилди.


 

 

“Ижтимоий соҳани ривожлантириш” деб номланган тўртинчи йўналишга алоҳида урғу берилиб, ушбу йўналишда амалга ошириш режалаштирилган ишларга юзасидан маълумот берилди. Аҳоли бандлигини ошириш, фуқароларни ­ижти­моий ҳимоя қилиш ва уларнинг ­саломатлигини сақлаш, йўл-транспорт, ­муҳандислик-коммуникация ҳамда ­ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ­модернизациялаш, аҳолини электр энергия, газ билан таъминлашни яхшилаш, аҳолининг муҳтож қатламларига кўрсатиладиган ­ижтимоий ёрдам сифатини ошириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ­мақомини ошириш, соғлиқни сақлаш ­соҳасини ислоҳ қилиш, мактабгача таълим муассасаларининг қулайлигини таъминлаш, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни ­ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишни назарда тутади.

Ҳаракатлар стратегиясидаги  ҳар бир йўналишда сизу-бизнинг манфаатларимиз, яхши яшашимиз учун шарт-шароитлар яратиш, давлатимиз ва жамиятимиз қурилишини янада такомиллаштириш каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилган. Йиғилиш иштирокчилари режадаги бу самарали ишларнинг амалга оширилишида ҳар бир фуқаро маъсул эканлигини, маъсулиятни ҳис қилган шахс эса ҳақиқий юртга содиқ ва ватанпарвар эканлигини яна бир англаб етишди.

Севара Эшанкулова                                                                                                                «Ботаника санаторийси» МЧЖ ходими

 

 

© 2017, Botanika.uz