Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

  «Ботаника санаторийси» МЧЖда 2017 йил 30 июнь куни санаторий ходимлари учун  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган Форумнинг асосий вазифаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.                                                                                                  

Санатор-курортлар бошқармаси ўқув-услубий марказининг маданий –маърифий ишлар бўйича мутахассиси Махмуда Мурзаева «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган Форумда  Харакатлар стратегиясининг  «Халк билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга доир Давлат дастурида белгаланган энг муҳим вазифалар талабларидан келиб чиқиб, касаба уюшмаларининг диққат-эътибори қаратилиши лозим бўлган асосий вазифалар белгилаб олинганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига Форумда Ватанимиз тараққиёти йўлида бирлашишга ундовчи «Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатномаси» ўқиб эшиттирилди.

Форумда белгиланган вазифаларнинг санатор-курортлар тизимидаги муассасалар учун энг муҳимларидан бири, Харакатлар стратегиясининг  тўртинчи устивор йўналиши  - Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича, тизимдаги санаторийлар ва дам олиш уйлари зиммасига уруш ва меҳнат фронти фаҳрийлари, нафақахўрлар, ногиронлар, ёлғиз қариялар ва аҳолининг бошқа ночор қатламлари вакилларининг санаторий муассасаларида бепул даволанишини ташкил қилиш, жойлардаги болалар оромгоҳлари ва санаторийларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда болаларни, аёлларни, умуман оилаларни соғломлаштириш ва дам олдириш самарадорлигига эришиш вазифаси юкланиши таъкидлаб ўтилди.

Севара Эшанкулова                                                                                                                               «Ботаника санаторийси» МЧЖ ходими

 

 


© 2017, Botanika.uz