«Ботаника санаторийси» МЧЖдадоимий равишда

 «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини»нинг

мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун – моҳиятини тарғиб қилиш бўйича  ҳамда Стратегия доирасида Республикамизда амалга оширилаётган ишлар юзасидан   «Ботаника санаторийси» МЧЖнинг ходимлари ва дам олувчилари ўртасида    атрофлича тушунтириш  олиб бориш бўйича  ишлаб чиқилган режа асосида доимий равишда  давра сухбатлари, «Маънавият соатлари» ўтказилмоқда.

Навбатдаги  «Маънавият соатлари» 2017 йил  20 июнда санаторий хўжалик ва техник ходимлари учун  касаба уюшма қўмита иштирокида ташкил этилди.

  Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади, моҳияти ва аҳамияти, мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши ва ҳар бир йўналиш бўйича амалга ошириш режалаштирилган ишлар катта қизиқиш билан ўрганилди.

  Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ижтимоий соҳани ривожлантиришга оид чора-тадбирлар аҳоли бандлигини кафолатлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг саломатлигини сақлаш, аҳолининг муҳтож қатламига кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам сифатини яхшилаш, аёлларимизнинг ижтимоий –сиёсий ҳаётдаги мақомини оширишда муҳим ўрин тутиши таъкидлаб ўтилди.

Оналик ва болаликни муҳофаза этиш, кексалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни яхшилаш каби муҳим масалаларга эътибор қаратилиши халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим омил бўлади.

 Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устивор вазифаларни ижроси эса халқимиз ўз олдига қўйган улуғ мақсадлардан бири – тинч ва осуда ҳаёт, порлоқ келажак сари янада яқинлаштиради.

 

Севара Эшанкулова

© 2017, Botanika.uz