«Ботаника санаторийси» МЧЖда

буюк давлат ва сиёсат арбоби,

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов

таваллуд топган кун 2017 йил  30 январь санасида ўтказилган

хотира тадбирлари 

       «Ботаника санаторийси» МЧЖда 2017 йил 30 январь куни дам олувчилар ва санаторий ходимлари учун  Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд кунларига ва порлоқ хотирасига бағишлаб йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни санаторий директори Ахмедов Тўра Гафуровичочи берди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, дунёда «Ўзбек модели» деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирди. Шунингдек, халқимиз ўзининг қисқа муддат – 25 йил ичида эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда айнан биринчи Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсонннинг беқиёс хизматлари деб билади дея таъкидлаб ўтди.

          Йиғилиш давомида 2017 йил 25 январь куни Ўзбекистон Республикасининг  Президенти Ш. Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги» қарорлари ўқиб эшиттирилди.

       Тадбир якунида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг фаолиятига бағишланган «Эъзоз» номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

     «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси томонидан ишланган  «Эъзоз» номли ҳужжатли фильмда халқимиз бошидан кечирган кунлар, оғир турмуш тарзи, Мустақилликка эришишга бўлган ҳаракат, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мардонавор фаолияти ҳақида сўз борди.

     Фильм намойишидан сўнг йиғилиш иштирокчилари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади дея кўзларига ёш олишди.

 

 

 

Севара Эшанкулова

  

© 2017, Botanika.uz