“Ботаника санаторийси” МЧЖда

2016 йил 20 июндан 20 июлгача амалга оширилган ишлар тугрисида

МАЪЛУМОТ

  

  2016 йил 23 июнь куни «Ботаника санаторийси» МЧЖда ходимлар уртасида Тошкентда шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисига  багишланган йигилиш булиб утди.   Йигилишда санаторий директори Т.Г.Аҳмедов,  КУҚ раиси Ж.Рахимова уз маърузалари билан иштирок этишди.

  Жорий йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ташкил топганига 15 йил тўлади. У 2001 йили, энг аввало, минтақада тинчлик ҳамда барқарорликни, ҳавфсизликка таҳдидларга қарши курашни мустаҳкамлаш учун таъсис этилган эди.  

  ШҲТ аҳолиси 3 миллиарддан зиёд бўлган 18 давлатни бирлаштиради. Бу эса ер шарининг 45 фоиз аҳоли демакдир.

  ШҲТга аъзо давлатлар умумий худуди 30,61 миллион квадрат километрни ташкил этади.

 2015 йилда ШҲТ иштирокчи давлатларининг ЯИМ салкам 37 триллион АҚШ долларига тенг.

 Ўзбекистон ШҲТга учинчи маротаба раислик қилмоқда. Шу пайтгача 2004 йил ва 2010 йилларда Тошкентда ШҲТ саммити бўлиб ўтган.

Саммитда ШҲТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, чет эл оммавий ахборот воситаларининг қарийб 1000 вакили ҳозир бўлади.

 Давлат раҳбарлари учрашувида асосий ҳужжат – ШҲТ ўн беш йиллигининг Тошкент деклорацияси қабул қилинади. Саммитда, шунингдек, 2025 йилгача ШҲТни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга доир 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳаракат режаси тасдиқланади.

 Мазкур ҳужжат ШҲТ давлатларининг сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маданий-гуманитар, ахборот ва халқаро соҳалардаги тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатларининг асосий йўналишлари бўйича аниқ  тадбирларни ўз ичига олади.

 Саммит доирасида вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатларнинг туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш Дастурни ҳам имзолашади.

(«Халқ сўзи», 2016 йил 18 июнь, № 119, 1-2 бет,

«Оила даврасида», 2016 йил №25, 1-2 бет. )

 

      26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка  ва  гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш куни деб эълон қилинган. Шу муносабат билан санаториймизда дам олувчилар хамда ходимлар уртасида “Биз соглом турмуш тарафдоримиз”  мавзусида давра сухбати булиб утди. Сухбат давомида бу офатнинг инсон организмига, умрига етказаётган зарари ва шунигдек бошка салбий окибатлари хакида суз борди.

     Ҳар йили 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка  ва  гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш кунида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик  бўйича бошқармаси томонидан гиёҳвндлик моддаларига оид бутунжаҳон маърузаси омма эътиборига ҳавола этилади. Жорий йилги ана шундай маълумотномадаги далиллар ушбу офат ҳамон энг оғриқли глобал масалалардан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Яъни унда сайёрамиз аҳолисининг 29 миллион наркосиндромга муккасидан кетгани алоҳида айтиб ўтилган.

 Юртимизда ушбу умумбашарий иллатга қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирлар рўёбга чиқарилмоқда. Бунинг учун зарур ҳуқуқий-меъёрий, ташкилий пойдевор яратилган. Давлатимиз БМТнинг қатор ҳуқуқий ҳужжатларини, жумладан, Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона Конвенция, Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция, Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомалага киритишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенцияни ратификациялаган.

1999 йилда қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонун бу борадаги саъй-ҳаракатларни янада жонлантириш ҳамда жадаллаштиришда катта аҳамият касб этмоқда.

1994 йилдан буён Ўзбекистонда 55 тонна 438 килограмм “заҳри қотил” йўқ қилинган.

“Оқу қора ажал”ни ёқиш маросими узоқ йиллардан бери барча-барчани наркогирдобдек ўта хавфли муаммо, унинг тузатиб бўлмас асоратларидан огоҳ этиб келаётган оловли маёқ, дейиш мумкин.

Юқорида келтирилган саъй- ҳаракатлар “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросига тўлиқ муштаракдир.

Зеро, бундай эзгу ишларга камарбасталик тегишли вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим, тиббиёт, маданият, спорт муассасалари, хайрия фондлари, маҳаллалар, оилаларнинг муҳим вазифаси бўлиши баробарида, жамият ҳар бир аъзосининг амалий ҳаракатида намоён бўлгувчи башарият олдидаги улкан маъсулиятли ҳамда инсоний бурчининг ёрқин ифодасидир.

 

(«Халқ сўзи», 2016 йил 28 июнь, № 125, 2 бет)

 

 

    Шу билан бирга, Мустакиллигимизнинг 25 йиллиги арафасида «Ботаника санаторийси» МЧЖда соглом турмуш тарзини таргиб килиш, спорт согломлаштириш ишларини олиб бориш, соглом ва жисмонан баккуват ёшларни тарбиялаш максадида санаторий худудида ёпик спорт майдончаси барпо этилмокди. Спорт майдончасида дам олувчилар ва ходимлар спортнинг стол тенниси, бильярд, шахмат - шашка каби турлари билан шугулланиш учун барча кулайликлар яратилмокда.

                  

    Турли кунгил очар тадбирлар, концер дастурлари, суз усталари билан учрашувларни сифат даражасида утказиш ва  дам олувчиларни маданий хордик олишлари учун янада кулай шароитлар яратиш максадида кишки маданий тадбирлар биноси замон талабига мос равишда кайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмокда.

 

  2016 йил 5 июлдан – 24 июлгача санаториймизда 25 нафар уруш ва мехнат фронти фахрийлари уз саломатлигини тиклаб, кулай ва шинам хоналар, шифокору хамшираларнинг эътибори,  мазали таомлар, курсатилаётган мехр учун уз миннатдорчилигини айтилар. Юртбошимизга, шундай имкониятлар яратганлиги, карияларга берилаётган имтиёзлар учун ката рахмат айтишди. Кексаларни эъзозлаган юртимизга куз тегмасин дея дуо килишди.

 

    Хар куни дам олувчиларни маданий хордик олишлари учун турли концерт дастурлари, ижодий учрашувлар, хафтанинг хар жума кунлари “Яхши дам – мехнатга хамдам” согломлаштирувчи спорт мусобакалари, шунингдек шахримизнинг диккатга сазовор жойларига зиёратгохларга саёхатлар уюштирилиб келинмокда.

 

   Санаторий ходимлари саломатлигини мустахкамлаш, спорт согломлаштириш ишларини янада такомиллаштириш максадида спортнинг стол тенниси, воллейбол, шахмат-шашка, футбол турлари буйича машгулотлар утказилиб келинмокда.

 

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

© 2017, Botanika.uz